“Манчестер Юнайтед”ни бошқа мутахассис бошқаради

Айни пайтда “Аякс” бош директори лавозимида ишлаётган Эдвин ван дер Сар ўзи дарвозабон сифатида ўйнаган “Манчестер Юнайтед”да клуб бошқарув кенгаши раиси Эд Вудворднинг ўрнини эгаллаши кутилмоқда.

49 ёшли Эд Вудворд жорий йил охиригача вазифасини бажаради ва клубдан кетади. Бу мутахассиснинг кетишига унинг Европа Суперлигасини ташкил этишга бош қўшгани,  “Манчестер Юнайтед” лойиҳага киритилган 12 та жамоадан бири бўлгани ва бу жамоатчиликда салбий позиция шакллантиргани ҳам ўз таъсирини ўтказмоқда.

Эд Вудворд “Манчестер Юнайтед” бошқарув кенгашига 2013 йилдан бери раҳбарлик қилмоқда.

Эдвин ван дер Сар 2005-2011 йиллар давомида “Манчестер Юнайтед” дарвозасини қўриқлаган ва 186 та учрашувда қатнашиб, 144 та гол ўтказган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар