“Манчестер Юнайтед”га чемпионлар юлдузи керак

“Манчестер Юнайтед” келаси мавсумда Англия чемпионлиги учун курашишни мақсад қилган ҳолда таркибини жиддий тарзда кучайтиришни режалаштирган.

Уле-Гуннар Сульшер анчадан бери “Атлетико” етакчиси Сауль Ньигесга харидор бўлмоқда.

26 ёшли испаниялик ярим ҳимоячи ишончли ўйинлари орқали “Атлетико”нинг Испания чемпиони бўлишига жуда катта ҳисса қўшди. Чемпионликни забт этган футболчининг ўзи ҳам энди кучини бошқа чемпионатда синаб кўришга қарор қилган.

Бир йил муқаддам Саулнинг трансфер суммаси 129 миллион фунтга баҳоланганди. Ҳозир эса, уни қўлга киритмоқчи бўлган клуб 43 миллион фунт миқдорида бадал тўласа кифоя. Ньигеснинг амалдаги шартномаси 2026 йилнинг ёзигача давом этади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию