“Манчестер Юнайтед” трансфер учун таклиф жўнатди

“Манчестер Юнайтед” раҳбарияти майдон марказини кучайтириш мақсадида “Интер”да ўз ўрнини топа олмаган Кристиан Эриксенни олиб келмоқчи.

Маълумотларга қараганда, Сульшер бу плеймейкер жамоанинг Англия премьер-лигасида ғолиб чиқишига ишонмоқда ва уни олишга интиляпти. Манчестерликлар Эриксенни ижарага олиш учун “Интер”га дастлабки таклифини юборди. Одатга кўра, дастлабки таклиф миланликлар томонидан рад этилди.

Энди “Манчестер Юнайтед” бу трансфер борасида янги таклиф тайёрлайди ва мўлжалланаётган суммани кўтаради.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)