“Манчестер Юнайтед” жамоаларга муаммони ҳал қилиш йўлини ўргатди

Катта маош ва қиммат трансферга эга бўлиб, бош мураббийнинг ўйин схемасига тушмаган юлдуз футболчилар гранд клубларнинг энг катта бош оғриғи ҳисобланади.

“Манчестер Юнайтед” Европанинг энг қудратли клубларига бундай вазиятда нима қилиш кераклигини кўрсатиб қўйди. Манчестерликлар ўзини кўрсатолмаган, лекин клубда энг катта – йилига 20 миллион евро маош оладиган Алексис Санчесни “Интер”га бепул ҳадя қилиб юборди ва шу орқали 60 миллион еврони тежаб қолди.

Энди гранд клублар ҳам шу йўлни тутиши кутиляпти. Хусусан, “Реал” Гарет Бэйлдан (йиллик маоши 15 миллион евро), Хамес Родригесдан (17 миллион), “Барселона” Филиппе Коутиньодан (11 миллион), “Арсенал” Месут Ўзилдан (20 миллион), “Челси” Кепа Аррисабалагадан (11 миллион) қутилиши керак.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)