"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Бруну Фернандеш Англия премьер лигасининг февраль ойидаги энг яхши футболчиси деб топилди.

25 ёшли футболчи АПЛнинг февраль ойидаги 3 та баҳсида майдонга тушиб, битта гол урди ва яна 2та голга ҳаммуаллифлик қилди.

Португалиялик футболчидан ташқари, совринга "Челси" ҳимоячиси Маркос Алонсо, "Арсенал" ҳужумчиси Пьер Эмерик Обамеянг, "Эвертон" форварди Доминик Калверт Льюин, "Вулверхэмптон" ҳимоячиси Мэтт Доэрти ва "Бёрнли" дарвозабони Ник Поуп даъвогарлик қилган эди.

Эслатиб ўтамиз, январь ойида мукофотга "Манчестер Сити" форварди Серхио Агуэро лойиқ кўрилганди.

ETOc6-7WAAEdDUo

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)