«Манчестер Юнайтед» бир кўрсаткич бўйича АПЛ етакчисига айланди

Англия Премьер-лигаси 11-турида «Манчестер Юнайтед» «Вест Хэм»га сафар қилиб, иродали ғалабани қўлга киритди.

Сульшер шогирдлари биринчи таймни бир тўп фарқидаги мағлубият билан якунлади, бироқ иккинчи таймда 13 дақиқада 3 та гол уриб ғалабани илиб кетди.

Шу тариқа МЮ Премьер-лига баҳсларида камбэк уюштириб 385 очко тўплади ва АПЛдаги энг яхши кўрсаткичга эга клубга айланди.

Ушбу кўрсаткич бўйича иккинчи ўрин «Тоттенхэм»га (383 очко), учинчи «Арсенал» (356), тўртинчи «Ливерпуль» (356) ва бешинчи натижа «Челси»га (332) тегишли.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)