Англия премьер-лигасининг 11-турида “Манчестер Юнайтед” Лондонда “Вест Хэм” меҳмони бўлди.

Дастлаб, 38-дақиқада Томаш Соучек майдон эгаларини ҳисобда олдинга олиб чиққан бўлса, иккинчи бўлимда “қизил иблислар” рақиб дарвозасини 3 марта ишғол қилишга эришди ва 1:3 ҳисобида ғалаба қозонди. МЮ сафида голларни Поль Погба (65'), Мэйсон Гринвуд (68') ҳамда Маркус Рэшфорд (78') киритди.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)