«Манчестер Сити» ниманинг эвазига чемпион бўлди?

«Манчестер Юнайтед» «Лестер»га имкониятни бой берди ва расман ҳамшаҳарларини чемпионга айлантирди. Шунга қарамай, «қизил иблислар» мухлислари ҳайрон бўлмади. Сабаби, фақат қоғоздагина чемпионлик учун имконият бор эди. Қолган барча аспектларда Пеп Гвардиола жамоаси қолганлардан бир бош баланд эканлигини исботлаб қўйган. Хўш, чемпионликнинг асосий омили нимада? Бугун шу мавзу борасида фикр юритамиз.

Клуб бунга лойиқ!

«Шаҳарликлар» ўз ўйини билан совринга 100 фоиз ҳақли эканлигини кўрсатиб қўйди. Бу шунчаки бошланиши бўлиши ҳам мумкин. Жамоа ўз тарихида илк бор ЕЧЛ финалига чиқди ва уни ғалаба билан якунлаши мумкин. Рақиб, АПЛ аъзоси. Ички биринчилик масаласи ҳал этилган экан, энди эътиборни ЕЧЛга қаратиш мумкин.

Айни дамда «Сити» ҳисобида 25 ғалаба бор. Бу энг яқин таъқибчиникидан 5 та кўп дегани. Шунингдек, тўплар нисбатида ҳам тафовут катта. «Сити»да + 46 бўлса, «Юнайтед»да + 30!

Киритилган ва ўтказиб юборилган голлар бобида ҳам Пеп Гвардиола шогирдлари қолганлардан ўзиб кетган: 72 га 62! Соддароқ қилиб айтганда, «Ман Сити» барча аспектларга қолган 19 жамоадан кучли эканлигини амалда намойиш этди.

Бу клуб тарихидаги 7-чемпионлик. Сўнгги 4 йил ичидаги 3 олтин медаль. Тан олиш лозим, Пеп «Сити»ни Англиядаги энг қудратли кучга айлантиришни уддалади. Майли, баъзан қоқилиш юз бергандир, аммо тарих натижани эслаб қолади.

ksdjfdsjifjsdijgsdgsd

Мажбурий ўзгаришлар

Гвардиолани доимо кучли футболчиларни ва катта клубларни бошқарган. Шу боис, унинг натижаларини кўпчилик жиддий қабул қилмайди. «Барселона» ёки «Бавария»да бу фикр ўзини оқлагандир, лекин Англия умуман бошқа мавзу. Бу ерда ҳар бир баҳс учун кураш олиб бориш керак. Ҳеч бир 3 очко шунчаки тақдим этилмайди. Эътиборлиси шундаки, Пеп «туманли альбион»да ўзгаришлардан қўрқмаслигини кўрсатиб қўйди.

Бу мавсумни сўзимизга исбот қилиб олишимиз мумкин. Нега дейсизми? Гап шундаки, мусобақа стартида «шаҳарликлар»да ҳеч нарса ўхшамади. Старт деганда бир ёки икки тур назарда тутилмаяпти. Тан олиш лозим, ҳеч ким АПЛнинг илк 8 туридан сўнг, «Манчестер Сити»ни ҳеч ким чемпионлик учун асосий даъвогар қаторида кўрмади.

Бош мураббий оғир вазиятдан чиқиб кетиш мақсадида ўйин стратегиясини ва футболчилар жойлашувини ўзгартирди. Натижада, «Сити» енгилмас жамоага айланди. Бир мавсум ичида бор имкониятдан унумли фойдаланган «шаҳарликлар» қолганлардан бир бош баланд бўлишни уддалай олди.

Ҳужумдаги цунами

fkoewkfoewkgweg

Пеп Серхио Агуэро ва Габриель Жезуснинг жароҳатлари сабабли, соф марказий ҳужумчисиз тўп суришга мажбур бўлди. Шу боис, Илкай Гюндоган клуб тўпурарига айланди. Барча мусобақаларда 16 гол. Ундан кейинги ўринда 13 гол билан Фил Фоден, Рияд Маҳрез, Раҳим Стерлинг ва Габи Жезус бормоқда. Бу йигитлар ҳеч бир мусобақада тўпурарлар пойгасида иштирок этмаяпти, бироқ жамоавий ўйинда улар тенгсиз.

Эътиборлиси шундаки, «Сити»нинг майдоннинг деярли барча позициясида плеймейкерлар ҳаракат қилади. Бир қарашда Кевин Де Брюйне асосий узатма берувчи, лекин 90 дақиқа давомида ҳатто Эдерсон ҳам сўнгги пасни ижро этиши мумкин. Соддароқ қилиб айтсак, «Сити» ҳужум қилишни яхши кўрадиган футболчилардан йиғилган жамоа! «Манчестер Сити» цунами сингари рақибларига хавф туғдиради. Аслида офат сувдан иборат бўлса ҳам, унинг қудрати олдида барча ожиз.

Буткул ротация

Баъзида Пеп футболчиларининг чарчаб қолаётгани учун зич тақвимдан нолигани ҳақида ўқиб қоламиз. Шундай бўлса-да, мураббий ротациядан қандай фойдаланишни жуда яхши билади. Бу замонавий футболдаги энг муҳим омил. Ўз шогирдларининг имкониятларини тўғри чамалаган ҳолда, керакли паллада майдонга ташлаш орқали қолганлардан сифатлироқ футбол кўрсатиш мумкин. Ваҳоланки, «Сити» жорий мавсумда деярли ҳар 4 кунда битта ўйин ўтказишга мажбур бўлди.

Бир тасаввур қилинг! Ортда қолган 57 ўйинда атиги бир бор Пеп асосий таркибни ўзгартиргани йўқ. У ҳам бўлса, ўтган йилнинг октябрь ойида содир бўлди. Жамоа «Порту» билан баҳсдан сўнг, АПЛда «Вест Хэм»га қарши яна ўша 11 футболчи хизматига мурожаат этди. Шу боис, клуб ҳеч бир футболчининг ўйинига суяниб қолмади. Ҳатто, Де Брюйне сафдан чиққанда ҳам, «Сити» қолганлардан класси баландлигини исботлашда давом этди. Ҳисоб-китобларга кўра, Пеп ҳар бир ўйинда асосий таркибда ўртача 5 ўзгаришни амалга оширди. Бундай ротацияни Европанинг бирорта топ клубида учратмайсиз.

gjiergrerkgerkge

Ҳимоядаги барқарорлик

Ҳужумдаги ажойиб ўйин ҳақида сўз очилган экан, мудофаадаги йигитларни ҳам эътироф этиш шарт. Айниқса, Пеп яратган ўйин фалсафасига бир нафасда киришиб кетган Рубен Диашни алоҳида қайд этиш мумкин. Португалиялик ҳимоячи ортда қолган 57 ўйиннинг 46 тасини асосий таркибда бошлади. Ўтказилган ўйинлар сони борасида португалиялик қолганлардан анча олдинда.

«Сити» ҳар 4 ўйинда бир бор ўз дарвозасидан тўп олиб чиқди. 26 учрашувда гол ўтказиб юбормади. Янги ҳимоячининг жамоага қўшилгани сўнгги чизиқдаги муаммоларни тўлиқ ёпди. Курашлардан қочмайдиган йигит эса, орқадаги футболчиларда ўз кучига бўлган ишончни уйғотди. Омадсиз ўйинлари сабабли, жамоани тарк этиши аниқ бўлиб улгурган Жон Стоунз кутилмаганда, Рубен Диаш билан тандем ҳосил қилди. Бу жуфтликни бемалол АПЛда энг яхшиси, дейиш мумкин.

kreogkerogkerkg

Алоҳида футболчилар ҳақида сўз кетар экан, Фоденни чинакам кашфиёт, деб аташ мумкин. Маҳрез Гвардиоланинг жокер қартасига айланди. Гюндоган жамоа тўпурари! Қанот ҳимоячилари «Сити»нинг бутун мавсум қолганлардан олдинда бўлишини таъминлади. Умуман олганда, барча чиройли таърифга ҳақли мавсум ўтказди. Шунга қарамай, бир омилни унутмаслик лозим. Бугунги «Сити»нинг кучи уларнинг ҳеч бирига боғлиқ эмас. Ҳозир сайёрамизнинг энг мураккаб биринчилигида ғолиб чиққан жамоа жамоавий ўйинда тенгсиз! Айнан шу фактор сабабли чемпионлик пойгасида қолганлардан аввалроқ финишга етиб келди. Қолган барчаси иккинчи даражада!

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)