“Манчестер Сити” форварди Серхио Агуэро жароҳатидан фориғ бўлди ва майдонга тушишга тайёр.

TyC Sports нашри тарқатган хабарга қараганда, 32 ёшли аргентиналик тўпурар АПЛнинг навбатдаги туридан ўрин олган “Арсенал”га қарши баҳсда иштирок этиши мумкин.

Агуэро 22 июнь куни “Бёрнли”га (5:0) қарши ўйинда жароҳат олган ва шундан сўнг тиззасидан операция қилинган эди.

«Манчестер Сити» - «Арсенал» учрашуви 17 октябрь куни Тошкент вақти билан соат 21:30 да бошланади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)