“Ман Сити” яна бешта супер трансферни амалга оширади

“Манчестер Сити” таркиб жиҳатидан дунёнинг энг кучли жамоаси мақомини оладиган бўлди.

Шу кунга қадар Ферран Торрес ва Натан Аке каби иқтидор эгаларини  қўлга киритган манчестерликлар ёзги транфсер бозорида янада кучли футболчиларни олишга бел боғлаган. Хусусан, янги  келадиган футболчилар жамоа етакчилари – ёши ўтиб бораётган Серхио Агуэро ва жамоани тарк этган Давид Сильванинг муносиб ўринбосари бўлади.

Аниқ қилиб айтганда, Гвардиола марказий ҳужумчи вазифасини “Интер” форварди Лаутаро Мартинесга, майдон марказини “Атлетико” ярим ҳимоячиси Жоау Феликсга топширишни мақсад қилган. Гвардиоланинг яна бир нишони “Наполи”нинг қимматбаҳо марказий ҳимоячиси Калиду Кулибалидир.

Шунингдек, “Манчестер Сити” турли позицияларга бошқа кучли ўйинчилар номзодини кўриб чиқмоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)