«Ман Сити» ЕЧЛ финалига чиққан нечанчи инглиз клуби? Яна қайси чемпионат вакиллари турнирнинг ҳал қилувчи ўйинларида иштирок этган?

Бу йил ҳам клублар миқёсидаги энг нуфузли мусобақа финалида иштирок этаётган жамоалар сони биттага ортмоқда. 2020 йилда ПСЖ улар сафига қўшилган бўлса, энди «Манчестер Сити» ўз тарихида янги саҳифа очди. Хўш, «шаҳарликлар»дан ташқари яна қайси клублар финалларда тўп сурган? Қайси мамлакат жамоалари энг кўп финалда иштирок этган? Бугун шу мавзуга доир қизиқарли маълумотлар билан таништириб ўтамиз.

Европа чемпионлар кубоги/ЕЧЛ финалида тўп сурган клублар.

Англия - яққол етакчи!

jfierjihjerh

Нақд 9 инглиз клуби нуфузли мусобақа олтин медаллари учун майдонда тўп сурган. Уларга эътибор қаратинг: «Ливерпуль», «Манчестер Юнайтед», «Ноттингем Форест», «Астон Вилла», «Челси» / «Арсенал», «Лидс Юнайтед», «Тоттенхэм» и «Манчестер Сити»*.

/ ушбу белгига қадар номи зикр қилинган клублар турнирда ғалаба қозонган. Қолганлар эса, финал билан чекланганлар. «Сити»га алоҳида белги қўйилган. Сабаби, улар финалга чиқибгина қолмай, мусобақада ғалаба қозониш имкониятига ҳам эга.

Умумий ҳисобда, инглиз клублари 22 бор ҳал қилувчи баҳсда иштирок этган. Эътиборлиси шундаки, финалларнинг (9) катта қисми «Ливерпуль»га тегишли. Ундан кейинги поғонада (5) «Манчестер Юнайтед» бормоқда. Аслида, бу кўрсатгич борасида инглизлар Испанлардан орқада. «Ла Лига» вакиллари 29 финалда иштирок этган. Шунингдек, Италияликлар ҳам 28 финал билан мақтаниши мумкин, бироқ чемпионлар сони борасида инглизлар яққол пешқадам. Футбол ватанидан «Ливерпуль», «Манчестер Юнайтед», «Ноттингем Форест», «Астон Вилла», «Челси» сингари жамоалар шоҳсупага кўтарилгани ҳақида айтиб ўтдик. Улар орасига «Сити» ҳам қўшилса, инглизлар бу кўрсаткич бобидаги фарқни янада яхшилаб олиши мумкин.

Италия - 6 жамоа

оауцшоацушоп

Апеннин ярим ороли вакилларидан 6 клуб ЕЧЛнинг муҳим учрашувида қатнашган. «Милан», «Ювентус» ва «Интер»дан ташқари, «Фиорентина», «Рома» ва «Сампдория» ҳам «шалпангқулоқ» учун ҳал қилувчи жангда иштирок этган. Тўғри, уларга олтин медаллар насиб этмаган, аммо финалдаги рақиблар даражасини унутмаслик лозим! «Реал», «Ливерпуль» ва «Барселона» ўзининг энг кучли даврларида итальянларни ранжитган. «Милан» эса, Италияга олиб кетилган совринларнинг ярмини музейида сақламоқда. «Россонерилар» ЕЧЛда Италиянинг энг кучли клуби саналади.

Германия - 6 жамоа

gierjgireherh

Бундеслигада «Бавария»нинг яққол олдинда эканлигини дарров англаган бўлсангиз ажаб эмас. Шунга қарамай, немис футбол олами вакилларидан 6 клуб ЕЧЛ финалларида тўп сурган. «Бавария», «Боруссия Дортмунд», «Гамбург» чемпионликни нишонлаган бўлса, «Байер», «Боруссия Мёнхенгладбах» ва «Айнтрахт Франкфурт» чемпионликка етдим, деганда йиқилган. Эътиборингизни «Гамбург»га қаратмоқчимиз. Ҳозирда қуйи лигада ҳаракат қилаётган клуб иккита финалда ўйнаган. Аввалига Брайн Клафнинг «Ноттингем Форест» (1980 йилда) клубига енгилган бўлса, 3 йилдан сўнг «Ювентус»ни минимал натижа билан мағлубиятга учратган. Финалда ягона бўлиб қолган голни бугунги авлод мухлисларига мураббий сифатида яхши таниш бўлган - Фелекс Магат киритган.

Франция - 5 жамоа

fwkoegfowerkgwerg

Француз футболчилари ЕЧЛда зафар қучиш борасида ҳеч қандай муаммога дуч келмаган, аммо ушбу юрт клубларида бу борада муаммо мавжуд. Сабаби финалларда тўп сурган «Марсель», «Реймс», «Монако», «Сент-Этьен», «Пари Сен-Жермен»дан фақат «Марсель» клублар ўртасидаги энг нуфузли мусобақада зафар қучган. Ягона ғалаба ҳам келаси йили катта жанжалларга сабаб бўлган эди. Бернард Тапи амалга оширган қинғир ишлар сабабли Франция келаси мавсумда «Марсель»ни қаттиқ жазолайди. Натижада, клуб ЕЧЛ тарихида ўз титулини ҳимоя қилишга уриниб кўрмаган ягона клубга айланади.

Испания - 4 жамоа

kfoweokgowegw

Аслида, испанлар қўлга киритилган ЕЧЛ бош совринлари борасида (18) яққол пешқадам. Шунга қарамай, уларнинг атиги 4 жамоаси финалда тўп сурган холос. Сезганингиздек «Реал» ва «Барселона» чемпионликни қўлга киритган бўлса, «Валенсия» ва «Атлетико»га омад кулиб боқмаган. Ваҳоланки, бу клублар умумий ҳисобда нақд 5 финалда иштирок этган.

Нидерландия - 3 жамоа.

fkweogkweokgwoekgweg

Эътиборлиси шундаки, «лолалар юрти» грандларининг учтаси финалда тўп сурган ва учаласи ҳам чемпионлик шоҳсупасига кўтарилган. «Аякс», «Фейеноорд» ва ПСВ илк уринишдаёқ ниятига етгани таҳсинга сазовор! «Аякс» 2 бор финалда мағлуб бўлганига қарамай, 4 марта «шалпангқулоқ»ни Амстердамга олиб келган.

Португалия - 2 жамоа

wkelgweokgweg

Фигу ва Роналду сингари супер юлдузларни етказиб берган юрт клубларидан иккитасигина ЕЧЛда ҳал қилувчи ўйинга қадар етиб борган. Сезганингиздек, улар «Порту» - «Бенфика» тандеми. Ушбу тандем умумий ҳисобда 4 бор Европанинг энг кучли клуби номига лойиқ кўрилган. «Порту»дан фарқли ўлароқ, «Бенфика» совринни бир неча бор боши узра кўтариши мумкин эди. Айтишларича, барчасига Бели Гуттманнинг лаънати сабаб эмиш. Гап шундаки, «бургутлар»ни 1961-1962 йилларда Европанинг энг кучли жамоасига айлантирган мутахассис маошини кўтариб беришларини илтимос қилади. Рад жавобини олгач, шартта Португалияни тарк этади. Ўша воқеадан сўнг, «Бенфика» 5 бор финалда мағлуб бўлди. Бу орада «Порту» икки бор ЕЧЛда зафар қучиб уларга етиб олди.

Югославия/Сербия - 2 жамоа

1991 йилда «Црвена Звезда» клуби ҳаммани ҳайратда қолдирди. Таркибида Синиша Михайлович, Деян Савичич сингари юлдузлари бор клуб финалга чиқди ва «Марсель»ни пенальтилар сериясида таслим этди. Аслида, ушбу юрт вакиллари анча илгари Европа чемпионлар кубогида ғолиб чиқиши мумкин эди. 1966 йилдаги финалда «Партизан» сўнгги дақиқаларда ўтказиб юборилган голлар эвазига «Реал» Мадридга мағлуб бўлади.

jiferjigjeirgeirjherh

Руминия - 1 жамоа

Руминларда иккита финалда битта клуб бор! «Стяуа» ҳозир Европа Лигаси даражасидаги клуб бўлиши мумкин, аммо 80-йилларнинг ўрталарида Европада уларни тўхтатиб қолиш имконсиз эди. 1986 йилги финал баҳсида Эмерих Эней шогирдлари «Барселона» билан тенгма-тенг кураш олиб борди. Ғолибни пенальти аниқлаб берди. Каталонияликлар 4 зарбанинг барчасини ноаниқ амалга оширган бўлса, руминлар 2 зарбани голга айлантирди. Қарабсизки, «Стяуа» Европа чемпионлар лигаси ғолиби! Орадан 3 йил ўтгач, клуб яна бир бор финалда ўйнади. Бу сафар Миланнинг «Милан» клуби уларни аяб ўтирмади. 4:0! Шу билан румин клублари эртаги якунига етди!

Шотландия - 1 жамоа

«Селтик» ва «Рейнжерс» мухлислари талашиб қолса, «келтлар» дарров ҳамшаҳарларидан «Европа чемпионлар кубогинг қани» деб сўрашади. Жамоа фанатлари 1967 йилда қўлга киритилган олтин медаллар билан ҳали-ҳамон фахрланади. Дарҳақиқат, сайёрамизнинг энг бадавлат клуби - «Интер» билан баҳсда «Селтик» қаҳрамонлик кўрсатган эди. 3 йил ўтиб, «Селтик» яна финалга чиқди. Бу сафар 117 дақиқа «Фейеноорд»дан қабул қилинган гол сабабли, совринсиз ортга қайтиб кетишга тўғри келди.

jfijwigjwg

Бошқалар - 3 жамоа

Бельгиянинг «Брюгге», Грециянинг «Панатинаикос» ва Швециянинг «Мальмё» жамоалари нафақат клуб, балки мамлакат футболи тарихида ЕЧЛ финалида тўп сурган ягона клублар сирасига киради. Уларнинг барчаси илк уринишдаёқ қоқилган бўлиб, ҳеч бири «мўъжиза» намойиш этмаган. 1971 йилда греклар «Аякс»га мағлуб бўлган бўлса, 1978 йилда «Брюгге»га «Ливерпуль» ҳеч қандай имконият қолдирмаган. 1979 йилга келиб шведларни «Ноттингем Форест» совринсиз қолдирган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)