Бугун Европа Чемпионлар лигаси 1/8 финал босқичидан ўрин олган "Манчестер Сити" ва "Реал" жамоаларининг қарама-қаршилиги бўлиб ўтади.

Испанияда бўлиб ўтган дастлабки беллашувда меҳмонлар ғалабани қўлга киритган эди ва жавоб баҳсидан олдин, "шаҳарликлар"нинг имкониятлари юқори баҳоланмоқда.

"Реал" ва "Ман Сити" ўртасида Чемпионлар Лигаси доирасида кечган сўнгги 5 та учрашувнинг 2 тасида Мадрид клуби зафар қучган бўлса, яна 2 тасида дуранг қайд этилган ва бир марта инглизларнинг қўли баланд келган.

Қуйида, ушбу 5 та баҳснинг натижалари билан танишишингиз мумкин:

 

"Реал" 1:0 "Манчестер Сити"

Гол: Фернандо 20' (автогол)

 

"Манчестер Сити" 0:0 "Реал"


"Манчестер Сити" 1:1 "Реал"

Голлар: Бензема 10', Агуэро 75'.

 

"Реал" 3:2 "Манчестер Сити"

Голлар: Жеко 68', Марсело 75', Коларов 85', Бензема 87', Роналду 89'.

"Реал" 1:2 "Манчестер Сити"

Голлар: Иско 60', Жезус 68', де Брюйне 83' (пенальти).

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)