Макс Холлоуэй : МакГрегор соғлом эмас

UFC нинг ярим енгил вазн тоифасидаги чемпиони Макс Холлоуэй Конор МакГрегор билан реванш жангига қизиқмаётганлиги ҳақида гапирди.

- Aгар у яхши ҳолатда бўлмаса, мен у билан жанг қилишдан манфаатдор эмасман. У соғлом кўринмайди ва унинг барча сўзлари бемаъни.

Aгар у, " Мен Максни ёшлигида мағлубиятга учратганман. Ушбу ғалабам тасодиф эмаслигини исботлаш учун ҳозирги ҳолатида ҳам мағлуб қилмоқчиман”,  деган фикрни билдира олса, бу жангни қабул қилган бўлардим. Мен 2015-2016 йиллардаги Конор билан жанг қилишни хоҳлайман. Худди ўша даврдаги фаолияти орқали барчани диққат марказида бўлган. Ҳозирдаги МакГрегор мени унчалик қизиқтирмайди”, - деди Макс.

Макс Холлоуэй 14-декабр куни Лас-Вегасдаги UFC 245 турнирида Aлекс Волкановский билан ҳимоя жангида иштирок этади.