МакГрегор Хабибнинг отаси вафоти билан унга ҳамдардлик билдирди

Хабарингиз бор, кеча UFC чемпиони Хабиб Нурмагамедовнинг отаси Абдулманнап Нурмагамедов вафот этган эди.

Ушбу қайғули воқеадан сўнг Хабибнинг ашаддий рақиби ҳисобланган Конор МакГрегор ҳам унга ўз твиттери орқали ҳамдардлик билдирди.

“Отадан, мураббийдан ва спортнинг хақиқий фидоийсидан айрилиш. Ҳамдардлик билдираман, Абдулманап Нурмагомедовнинг руҳи-поки осойишталикда ётсин”, - дейди МакГрегор.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)