Макгрегор: Хабиб билан Москвада жанг қилишни хоҳлайман ва унга нисбатан кўпроқ русман

UFC икки дивизионинг собиқ чемпиони Конор Макгрегор промоушенинг енгил вазндаги чемпиони Хабиб Нурмагомедов билан Россияда жанг ўтказишни хоҳлашини айтиб ўтди.

"Хабибда ўз услуби бор ва турли ҳил имкониятлари бор. Мен реванш учун жиддий тайёргарлик кўраман.

Нимага Дана Уайт Хабиб билан Москвада жанг қилишимизга қаршилик кўрсатади? Мен Россияни ва русларни хурмат қиламан! Хабибга нисбатан кўпроқ русман.

PPV туфайлими? Жиддийми? Наҳотки, биз биринчи жангда кам пул топган бўлсак," - деди Конор Макгрегор.