Маҳмуд Муродовга энг яхши жанг учун мукофот пули берилди

Вашингтонда UFC on ESPN 7 турнири бўлиб ўтди ва унда ҳамюртимиз Маҳмуд Муродов иштирок этди.

Эътиборли томони, энг яхши жанг учун бериладиган бонус пуллари, 50 минг АҚШ долларини Маҳмуд Муродов қўлга киритди.

Муродовдан ташқари, Мэтт Сайслни мағлуб этган Брюс Митчелл ҳам ҳамюртимиз билан бир қаторда ушбу мукофотга эга бўлди.

Эслатиб ўтамиз, Маҳмуд Муродов жангнинг 3-раундида Тревор Смитни нокаут эвазига таслим этган эди.