Маҳмуд Мурадовнинг UFCдаги жанги бекор бўлди (видео)

  • 22 июль, 18:47
  • 0
  • MMA

UFCдаги ўзбек Маҳмуд Мурадовнинг 3 сентябрь куни ўтказилиши керак бўлган жанги бекор бўлди.

Бу ҳақда спортчининг ўзи "Инстаграм"даги саҳифаси орқали эълон қилди. Маълум бўлишича, унда ҳеч қандай жароҳат йўқ. У машғулотларда қатнашаётганини, шунчаки ҳужжатлар билан муаммо борлигини айтмоқда.

Мурадов 21 октябрь куни Абу-Даби мезбонлик қиладиган UFC280 турнирида октагонга кўтарилади. Эслатиб ўтамиз, ўрта вазн тоифасидаги вакилимизнинг статистикаси 25-7ни ташкил қилади.

Унинг рақиби, германиялик Абусупён Магомедовники эса 24-4-1га тенг.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!