Маҳмуд Мурадовнинг UFCдаги илк рақиби Хоакин Баклини нокаутга учратди (Видео)

Бугун, тонгда "UFC Fight Island 7" турнири ўтказилди. Йилнинг илк катта турнирининг марказий жангида ярим енгил вазн (61-66 кг) тоифаси вакиллари Макс Холлоуэй ҳамда Келвин Каттар ўзаро тўқнаш келди.

Мазкур жанг тўлиқ давом этди ва 50:43, 50:43, 50:42 ҳисобида Холлоуэй ғалаба қозонди.Шунингдек, биз учун бироз аҳамиятли бўлган жанг ҳам бўлиб ўтди. Яъни, ҳамюртимиз Маҳмуд Мурадовнинг UFCдаги илк рақиби  Алессио Де Чирико 2020 йилнинг энг чиройли нокаутларидан бирининг соҳиби бўлган Хоакин Баклига қарши октагонга кўтарилди.

Жангдан аввал фаворит сифатида эътироф этилаётган Бакли кутилмаганда “хай-кик” зарбасини ўтказиб юборди ва нокаутга учради. Шу тариқа Чирико чиройли тарздаги ғалабани қўлга киритди.

Қуйида унинг қай тарзда рақибини нокаутга учратганини томоша қилишингиз мумкин.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар