Маҳмуд Мурадов навбатдаги жанги учун шартнома имзолади

UFC промоушенидаги биринчи ўзбекистонлик жангчи ҳисобланадиган Маҳмуд Мурадов (24-6) ўз твиттер саҳифасида навбатдаги жанги учун шартнома имзолагани ҳақида ёзиб қолдирди.

"Барчага хайрли тонг! Мен UFCда навбатдаги жангим учун шартнома имзоладим. Биз биргаликда навбатдаги ғалаба учун олға борамиз. Рақиб, сана ва жанг манзили яқин кунларда эълон қилинади. Қўллаб-қувватлаётганингиз учун раҳмат", - деб ёзиб қолдирди Мурадов.

муродов

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)