Маҳмуд Мурадов бразилиялик рақибини жангга чорлади

    UFC промоушенидаги биринчи ўзбек жангчиси Маҳмуд Мурадов (24-6) навбатдаги жанги ва қолдирилган тўқнашувдаги бразилиялик рақиби Антнио Карлос (10-4-1) ҳақида ўз фикрини билдирди.

   “Дунёда пандемия билан боғлиқ вазият аста-секин яхшиланмоқда ва шу муносабат билан Чехия Республикасида, умуман Европада ҳам чеклов чоралари аста-секин юмшатилмоқда. Барчага маълумки, коронавирус билан боғлиқ вазият UFCнинг ТОП 15 талигидан ўрин олган рақибим Карлос билан жанг қилишимизга тўсқинлик қилди. Яқин келажакда ҳамма нарса жойига тушади ва чегаралар парвозлар учун очилади, деб умид қиламан. Мен жангга бутунлай тайёрман.  Ўйлайманки, рақибим  тугалланмаган ишимиз борлигини унутмаган. Мен тез орада навбатдаги жангимни ўтказаман ва барчангизни мамнун қиламан деган умиддаман",- дея Мурадов ўз Facebook саҳифасига ёзиб қолдирган. 

   Шунингдек, юртдошимиз Антонио Карлосга ўз Twitter саҳифаси орқали мурожаат ҳам қилган.
Салом Aнтонио Карлос! Билишимча сен аллақачон жароҳатингдан соғайиб, машғулотларни бошлаб юборган кўринасан. Ҳўш, тугалланмаган ишимизни охирига етказиб қўйишга ва бир октагонда ҳисоб-китоб қилишга нима дейсан? Кел, мухлисларга ажойиб жанг кўрсатамиз. Ҳўш, тайёрмисан?" - дея изоҳ қолдирган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)