Лукас Васкес «икки ўт ўртасида қолди»

Ҳозир «Реал» клуби ярим ҳимоячиси ҳаётидаги энг оғир паллани бошдан ўтказмоқда. Унинг олдида икки йўл бор. Улардан бирини танлаш лозим. Агар молиявий қулайликни танламоқчи бўлса, Мадридни тарк этиши даркор. Зиданнинг илтимосига кўра қолса, принципларига зид иш қилган бўлади. Испаниялик футболчининг клуб билан тузган шартномаси шу йилнинг ёзида ўз якунига етади. «Қироллик клуби» ҳозир таркибда муаммолар билан мусобақаларда иштирок этмоқда. Васкес эса, Зиданни суғурталашни қойиллатяпти. Қаҳрамонимиз бу мавсумда 26 ўйинда иштирок этди ва гол-пас тизимида 8 очко жамғарди(2 гол ва 6 ассист).

Қабул қилинган қарор ҳал этади

kerpgkerpkgerg

Ҳар қандай футболчи ўз келажаги ҳақида маълумотга эга бўлишни истайди. Испан нашрларининг маълум қилишича, Лукас март ойида ўз якуний қарорини қабул қилмоқчи. Июлда у 30 ёшни қарши олади. Катта эҳтимол билан, Васкес профессионал фаолиятидаги энг катта сўнгги шартномасига қўл қўйишни режалаштирмоқда. Васкес клубдан 10 миллион евро маош (12 ойга) кўрсатилган 4 йиллик шартнома талаб қиляпти. Мадридликлар раҳбарияти ўз футболчиларининг маошини 10 фоизга қисқартирмоқчи эканлигини ва максимум 8 миллион евро маош бера олишини айтди.

Клубнинг талаби

Мадрид клуби Васкес тушиб қолган вазиятни тўғри баҳолаган ҳолда, унинг маошини 15 фоизга ошириб беришга тайёр. Лукас Васкес, Мартин Эдегор, Лука Йович, Каземиро маошини 10 фоизга камайтиришга рози бўлди. Клубдаги инсайдерларнинг маълум қилишича, «Реал» молия ишлари билан шуғулланувчи директорлар шу тариқа, жамоа қарз бўлиб қолишининг олдини олмоқчи.

ekthpkrtkhrtkhrth

Васкес қай даражада муҳим?

Универсал қанот футболчи «Реал»ни оғир вазиятларда қўллаб-қувватламоқда. У лотераль, вингер, қанот ҳимоячиси сифатида ўзини яхши намойиш этиб келяпти. Ортда қолган 6 йил ичида илк бор Васкес асосий таркиб аъзосига айланди. Ҳозир Лукас ўзи истаган шартномага эга бўлишга тўла ҳақли.

Қаҳрамонимиз «Реал»га келганида, йиллик маоши 1 миллион еврога етмас эди. Васкес исталган ўйин схемасига мос тушиб кетиш учун йиллар давомида универсал футболчига айланди. Ҳар сафар жамоа постида мураббий ўзгарганида, янги келганлар унга асосий таркибдан жой нақд эканлигини айтар, бироқ якунда, у оддий захирадаги "жокер" бўлиб қолаверар эди.

Флорентино Перес испаниялик ярим ҳимоячи ҳақида билдирган фикрга эътибор қаратинг:

«Агар мавсум сўнгида Лукас Васкес асосий планга чиқса, бошқа футболчилар учун миллионларни сарфлашнинг нима кераги бор? Бу пулни ҳавога учириш билан тенг!»

Дарҳақиқат, у Миландаги ЕЧЛ финалида энг муҳим вазифани бажарган эди. Ўйиндан кейинги пенальтилар сериясида илк зарбани аниқ ижро этиш орқали ғалабага дастлабки қадамни ташлагани ҳозир кўпчиликнинг ёдида йўқ.

У ўзининг сўнгги улкан шартномаси орқали порлоқ келажакни таъминламоқчи. «Реал»нинг молиявий ишлари кўнгилдек эмас. Серхио Рамосга керакли суммани таклиф этишни уддалай олмаган жамоа, Лукасни олиб қолиш учун курашга қўшиладими?

rhkrkthkrthrth

“Реал"нинг ўз фикри бор

Мадрид клубидан қайси футболчи кўпроқ маош сўраса, у жамоадан кетмоқчи эканлигини маълум қилган бўлади. Мана шу фикрга асосланган трансфер сиёсатини тарғиб этаётган клуб не-не юлдузлардан воз кечмади, дейсиз?! Уларнинг фаолияти сўнгида талаб қилган шартномалари тақдим этилмади. Фернандо Йерро, Рауль, Мичел Сальгадо, Касильяс, Гути ва бошқалар Лукас Васкес ҳис қилиши мумкин бўлган алам билан Мадридни тарк этган. Воқеалар ривожини  SPORTS.uzда кузатинг!

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)