Лукас Моура: Моуриньо билан

"Тоттенхэм" ярим ҳимоячиси Лукас Моура жамоа бош мураббийи Жозе Моуриньонинг иши борасида фикр билдирди.

"Барча Моуриньонинг муваффақияти учун ишлаяпти. Барча унинг фаолияти ва мавқейи қандай эканлигини яхши билади. Моуриньо ўзи ишлаган барча клубларда совринлар ютган.

Энди бизни унинг қўл остида ишлаб, кўп нарсани ўрганиш имкониятимиз бор. Бизда барча имкониятлар бор, жуда тажрибали мураббийимиз бор. Мен ростдан ҳам ҳозирда соврин юта олишимизга ишонаман.

Барча мураббийда ўз характери бор. Моуриньо доим бизни кучли клуб эканлигимизни, катта жамоалигимиз ва ғолиблар эканлигимизни тинмай такрорлайди," - деди Моура.