Лукаку: Бензема - дунёнинг энг яхши ҳужумчиси

«Интер» клуби ҳужумчиси Ромелу Лукаку «Реал» етакчиларидан бири Карима Бензема ҳақида илиқ фикрлар билдирди.

- Карим Бензема – дунёнинг энг яхши ҳужумчиси. Бу ерда ҳеч қандай таққослаш бўлиши мумкин эмас.

Азарнинг психологик ҳолати яхши. У «Челси»га қарши майдонга тушади. Ўйлайманки, Азар жорий мавсум Ла Лига ва ЕЧЛ ғолиблигини қўлга киритади. Эден Европа чемпионатида ажойиб формада бўлади. Унинг 100 фоиз тайёр бўлиши, - катта ёрдам, - Лукаку.

"Реал" айни пайтда ЕЧЛ ярим финалида "Челси"га қарши жавоб баҳсида иштирок этади. Ла Лигада эса 2-ўринда бормоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)