Луис Суарес трансферида кескин бурилиш. Унинг борар манзили Мадрид (Фото)

Бир неча кун аввал, "Барселона" ҳужумчиси Луис Суарес жамоани тарк этганди. Уругвайлик форварднинг "Ювентус"га ўтиши кутилганди. Бироқ футболчи Ла Лигада ўйнайдиган кўринади.

Таниқли журналист Фабризио Романонинг маълум қилишича, Суарес Испанияда қолади. "Барселона"ни эркин агент сифатида тарк этган ҳужумчи Мадриднинг "Атлетико"си сафини тўлдириши мумкин. Мадридликлар Альваро Моратанинг ўрнига Луис Саурес номзодини кўриб чиқмоқда.

Eib9JDbXkAA1bLf

Аввалроқ, Суарес Италия паспортини олиш учун имтиҳон топширгани ва тез орада "Ювентус" футболчисига айланиши хабар қилинганди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)