Лотар Маттеус: Эриксен

"Бавария"нинг собиқ ярим ҳимоячиси Лотар Маттеус "Тоттенхэм" футболчиси Кристиан Эриксенни "Бавария"га ўтиши мумкинлиги борасида фикр билдирди.

"Мен бу ўйинчини анчадан бери кузатиб келаман ва бу йил у мени хафа қилмоқда. Уни "Бавария"га ўтишидан мен ҳеч қандай маъно кўрмаяпман ва бу катта ажабланиш бўлади. Менимча, Эриксен "Бавария"га тўғри келадиган футболчи эмас. Агар у "Тоттенхэм"да керакли натижани қайд эта олмаётган бўлса, "Бавария"га кераги йўқ. Шунингдек, Ули Хёнесс ҳам "Бавария"га захира ўтириб қоладиган футболчилар керак эмаслигини айтди.

Эриксен яхши техникага эга. Аммо у жуда секин, Нико Ковач тезкор футболчиларни яхши кўради.

Кристиан Эриксен биз хоҳлаган футболчи эмас, ундан кўра, Кай Хаверцни харид қилишга эътибор қаратган яхши. Бундан ташқари, бизда Филиппе Коутиньо ҳам бор.

Ҳужумнинг ҳар қандай позициясида ўйнай оладиган Мюллерни ҳам эсдан чиқармаслик керак, Эриксенни харид қилиш мантиққа тўғри келмайди," - дед Маттеус.

Минбар

Барча блоглар