Бокс бўйича оғир вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони Тайсон Фьюри UFC да жанг қилиш борасидаги режалари ҳақида ўртоқлашди.

"Aйни пайтда оғир вазнда UFC чемпиони  АҚШлик хорват Стипе Миочичми?

У билан жангга тайёрман. Бу муаммосиз. Ёки Френсис Нганну билан ҳам тўқнашувга розиман. Ҳар қандай оғир вазн тоифасидагиларга қарши жанг қилишим мумкин. Ҳеч кимдан қўрқмайман, чунки мен “Лўлилар қиролиман”. Дана Уайт, қўнғироқ қилинг”, - деди Фьюри.

Маълумот учун, UFC нинг оғир вазн тоифасида айни вақтда "Stone Cold" номи билан машҳур Стипе Миочич чемпион саналади. "Йиртқич" дея ном қозонган Френсис Нганну эса ушбу йўналиш чемпионлигига асосий даъвогар ҳисобланади.