Москванинг "Локомотив" клуби собиқ футболчиси Мануэл Фернандеш Туркия чемпионатига қайтишга яқин турипти.

33 ёшли футболчи билан "Бешиктош" жамоаси келишувга эришган. Португалиялик 1+1 кўринишидаги шартномага қўл қўяди ва йилига 1,1 млн евро маош олади.

Маълумот учун, Фернандеш "Бешиктош жамоасида 2011-2014 йиллар давомида тўп сурган. Шундан сўнг, 2014-2018 йилларда "Локо" аъзоси бўлган.