Тошкентнинг “Локомотив” клубининг ОЧЛ гуруҳ босқичидаги рақиби – Қатарнинг “Ал-Духаил” (одинги “Лехвия) клуби бугун Юлдузлар лигаси 12-тури доирасида “Қатар СК” клубига қарши баҳс олиб борди.

Ушбу ўйинда “темирйўлчилар”нинг бўлажак рақиблари 6:0 ҳисобида ғалабага эришди.

Ушбу ғалабадан сўнг, “Ал-Духаил”нинг очколари сони 32 тага етди ва улар Хави етакчилигидаги “Ас-Садд”дан 4 очко илгарилаб кетишган ҳамда турнир жадвалида якка пешқадамлик қилмоқда.

Қатар Юлдузлар лигаси. 12-тур

“Қатар СК” – “Ал-Духаил” 0:6

Голлар: Эл Араби (38, 55, 90+3), Муса (43), Мсакни (69, 90+5).  

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98