Москванинг "Локомотив" клуби расмий сайти жамоа аъзоларининг коронавирус учун топширган таҳлиллари натижасини эълон қилди. Унга кўра, жамоанинг 4 нафар футболчисида COVID-19 инфекцияси аниқланган бўлиб, булар ярим ҳимоячи Дмитрий Баринов, дарвозабон Антон Коченков, ҳужумчи Тимур Сулейманов ва хавбек Роман Тугаревдир. Касаллик симптомларсиз кечмоқда ва улар изоляция қилинган.

"Локомотив"нинг қолган аъзолари клуб базасида машғулотларга киришган ва 21 июнь кунидан бошланиши кутилаётган Россия Премьер-лигаси ўйинларига тайёргарликни давом эттирмоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)