Ўзбекистон номидан ОЧЛ-2020да "Пахтакор", "Локомотив" ва "Бунёдкор" иштирок этадиган бўлди. "Шерлар" гуруҳ босқичида қатнашишади. "Темирйўлчилар" ҳамда "қалдирғочлар" ўтиш ўйинлари орқали гуруҳ босқичига чиқишга уринади.

21 январь куни Ўзбекистоннинг 2 клуби плей-оффда, "Локомотив" ва "Бунёдкор" уйда ўйин ўтказади. "Локомотив" Тожикистоннинг "Истиқлол" клубига қарши ўйнайди, "Бунёдкор" Ироқнинг "Ал-Заура" клуби билан куч синашади.

Эҳтимолий ғалаба жамоаларимизни 28 январь куни сафарда ўтказиладиган 3-босқич йўлланмасини таъминлайди. "Локомотив" Жиддада Саудия Арабистонининг "Ал-Аҳли"сига қарши майдонга тушса, "Бунёдкор" БААнинг "Ал-Айн" жамоа билан куч синашади.

"Локомотив" ўтиш ўйинларидан ўтса, "А" гуруҳига жойлашади. "Бунёдкор" ҳам саралашдан муваффақиятли ўтса, "D" гуруҳига жойлашади.

ELag2YtXYAA3EjB

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Surxon turon
10/12/2019 15:45
Локомативди ӯтиш ӯйинидаги рақиблари кучсизроқ екан мана енди билинади супирлегамизди кучи ва савияси