Москванинг “Локомотив” клуби ярим ҳимоячиси Дмитрий Баринов 2019 йилнинг ёзида “Зенит”га ўтиши мумкин эди.

Питерликлар 23 ёшли футболчига кўпроқ маош таклиф қилишган. Унга шахсан жамоа бош мураббийи Сергей Семак қизиққан. Аммо, Баринов ушбу таклифни рад этган ва “темирйўлчилар” билан 5 йиллик шартнома имзолаган.

Айтиш керакки, Дмитрийнинг “Локомотив”даги йиллик маоши 1,25 млн еврони ташкил этади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)