“Локомотив” Абу Дабига йўл олмоқда. Клуб қайси футболчиларни хориж йиғинига жалб этди?

Янги мавсум “Локо” учун бирмунча эрта бошланади. “Темирйўлчилар” 21 январь куни ОЧЛ плей-офф босқичи доирасида Тожикистон чемпиони “Истиқлол”ни қабул қилишади.

Осиё чемпионлар лигаси, умуман янги мавсумга жиддий тайёргарлик кўриш мақсадида жамоа бугун БАА пойхати Абу Дабига йўл оляпти. 3 январдан бошланадиган йиғин 15 январга қадар давом этади. Бу вақт оралиғида “темирйўлчилар” иккита ўртоқлик учрашуви ўтказишади. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

Ўртоқлик ўйинлари Шотландиянинг “Глазго Рейнжерс” ҳамда Хитойнинг “Жиангсу Сунинг” клубларига қарши бўлиб ўтади.

“Локомотив”нинг хориж йиғинига йўл олаётган таркиби:

Дарвозабонлар - Игнатий Нестеров, Жавоҳир Илёсов, Рустам Нартажиев.

Ҳимоячилар - Олег Зотеев, Даврон Ҳошимов, Фаррух Иброҳимов, Шуҳрат Муҳаммадиев, Жалолиддин Жумабоев, Дилшод Комилов.

Ярим ҳимоячилар - Жамшид Искандеров, Авазбек Ўлмасалиев, Диёр Туропов, Сардор Мирзаев, Кахи Махарадзе, Жавоҳир Алижонов, Камрон Саидазимов, Бек Абдуллаев, Даврон Умиров, Сарвар Шоаҳмедов.

Ҳужумчилар - Асадбек Эргашев, Абдулазиз Юсупов, Иброҳим Ғанихонов, Марат Бикмаев.

Жамоа менежери - Тўлабек Акрамов

Бош мураббий - Андрей Фйодоров

Катта мураббий - Андрей Микляев

Дарвозабонлар мураббийи - Пётр Гизимчук

Жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий - Александр Шатских

Шифокор - Аброр Пирриев

Маъмурлар - Бахтиёр Исмоилов, Улуғбек Усмонхўжаев

Массажчилар - Гурген Исраелян, Абдураҳим Саримсоқов

Видео оператор - Равшан Акбаров

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Абдусамат Жураев
03/01/2020 16:59
ЭНГ биринчи спорт.узда чикадия хабар ЭРТАЛАБ чем .Азия эштиб укиб булдику сал кечколибсизлар