Тошкентнинг "Локомотив" клуби бош директори ўринбосари Тўлабек Акрамов жамоа либосларидаги рекламалардан катта фойда кўришини маълум қилди.

"Бу мавсум ҳам 1,5 млрд сўмга клуб либосидаги 3 та жойни сотдик. Келаётган мавсумда формамизга OFB, "Uztelecom" ва "Drivers village" ёзувлари туширилади", - деди Акрамов ўзининг "Twitter"даги саҳифасида.

Илгарироқ Акрамов SPORTS.uz сайтига берган интервьюсида португалиялик Микаэль Секейрани "Локомотив"га олиб келиш осон бўлмаганини айтиб ўтган эди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар