"Ливерпуль" клуби ярим ҳимоячиси Наби Кейта бугун "Челси"га қарши бўлиб ўтадиган УЕФА Суперкубоги баҳсида иштирок этмайди.

Клуб расмий сайти тарқатган хабарга кўра 24 ёшли футболчи сон мушакларидан жароҳат олган. Тез орада у тиббий текширувдан ўтказилиши айтилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, "Ливерпуль" - "Челси" ўйини Тошкент вақти билан соат 00:00да бошланади.