“Ливерпуль”ни янада кучайтирадиган бир футболчи бор

“Ливерпуль”нинг собиқ ҳимоячиси Хосе Энрике жамоа янада кучайиши учун бразилиялик плеймейкер Филиппе Коутиньони олиши кераклигини таъкидламоқда.

- Жамоага плеймейкер керак. Ҳозир Коутаиньодан зўр  борми? У клубни ва шаҳарни яхши билади, келиши билан юқори савиядаги ўйинини кўрсата олмади. Бунда фақат бир муаммо бор. У ҳам бўлса, маошининг баландлиги. “Барселона” Коутиньони Неймарнинг ўни – чап қанотда ўйнатмоқчи бўляпти. Филиппе эса майдон марказида тўп суришни яхши кўради, - деди Хосе Энрике.

“Барселона” футболчиси Каталониядан кетиши керак. Лекин унинг маошини кўтара оладиган жамоа топилмаяпти.

546666

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)