«Манчестер Сити» клуби кишки трансферлар мавсумида янги футболчилар харид қилмоқчи. Бу ҳақда Daily Mail нашри хабар берди.

Манбанинг маълум қилишича, «шаҳарликлар» бир нечта чизиқларга янги ўйинчиларни жалб этишмоқчи. Биринчи навбатда инглизлар марказий ҳимоячи ва марказий ярим ҳимоячи сотиб олишмоқчи. Ҳозирча рўйхатда кимлар борлиги борасида маълумотлар йўқ. Лекин жамоа раҳбарияти бунинг учун 100 миллион евродан кўпроқ сарфлашга тайёр.