"Ливерпуль" раҳбарияти жамоа таркибини кучайтириш устида иш олиб бормоқда. Бош мураббий Юрген Клопп бу борада "Реал" ҳужумчиси Винисиус Жуниорни кўзламоқда. Бу ҳақда OKDiario нашри хабар бермоқда.

"Қироллик клуби" ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппени сотиб олиш учун 20 ёшли бразилиялик футболчини сотиб юборишга тайёр. Transfermarkt сайти талқинига кўра, Винисиуснинг айни дамдаги трансфер нархи 40 миллион еврони ташкил этади.

Винисиус жорий 2020/2021 йилги мавсумда "Реал" сафида жами 28 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 3 та гол ҳамда 2 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар