“Ливерпуль” уч кун ичида камида учта футболчини сотади

“Ливерпуль” ёзги трансферлар мавсуми ёпиладиган сана – 5 октябрга қадар камида уч нафар футболчисини сотиб юборишга ҳаракат қилмоқда.

Юрген Клопп янги мавсумда ҳужумчи Райан Брюстер, вингер Ҳарри Уилсон ва хавбек Марко Груйич хизматидан фойдаланмайди ва уларни ушлаб ўтиришнинг ҳожати қолмайди.

Ҳозирча, футболчиларнинг ҳар бирига муайян таклифлар бор. Брюстер учун “Шеффилд Юнайтед” 20 миллион фунт таклиф қилмоқда. “Бёрнли” 12 миллион фунтга Уилсонни сотиб олишга ҳаракат қиляпти. “Боруссия М” Марко Груйич трансфери бўйича музокара олиб бормоқда. “Ливерпуль” бу трансферлардан 50 миллион фунт ишлаб олмоқчи.

Шунингек, Юрген Клоппнинг ёш шогирдларидан Бен Вудбернга “Халл Сити”, Зепп ван ден Бергга “НЕК Зволле” ва Ясир Ларусига “Норвич”дан таклиф бўлмоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар