“Ливерпуль” Коутиньо тиз чўкишини истамоқда. Футболчи бунга кўнадими?

Англия чемпиони ёзги трансферлар вақтида “Барселона” плеймекери Филиппе Коутиньони жамоага қайтариб олишга тайёр.

“Энфилд”га қайтиш учун бразилиялик футболчи икки ярим йил муқаддам ливерпуллик мухлисларни ранжитиб кетгани туфайли улардан кечирим сўраши талаб этилмоқда.

Жамоа бош мураббий Юрген Клопп футболчи жамоа ўйинини кучайтиришига ишонмоқда. Каталонияликлар ҳам пандемия туфайли 80 миллион евро миқдоридаги товон пулини сезиларли даражада камайтиришга рози бўлган.

Буёғи Коутиньонинг ўзи ва мухлисларнинг муносабатига боғлиқ бўлади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)