"Милан" клуби мавсумлар оралиғида ўзининг ҳимоя чизиғини кучайтирмоқчи.

Tuttosport нашри тарқатган хабарга кўра, “россонерилар” бу борада “Ливерпуль” ҳимоячиси Деян Ловренни кўз остига олиб қўйишган. 30 ёшли хорватиялик футболчининг трансфери эса “Милан”га тахминан 23 миллион еврога тушиши айтилмоқда.

“Милан” бу борада "Лацио", "Арсенал" ва "Тоттенхэм" клублари билан рақобат олиб боришига тўғри келади.

Ловрен жорий мавсум “Ливерпуль” сафида жами 14 та ўйинда майдонга тушди ва 1 та гол ҳамда 1 та голли узатма ёздириб қўйишди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)