"Ливерпуль" клуби ҳимоячиси Трент Александр-Арнольд "Барселона" форварди Лионель Мессини "Ювентус" ҳужумчиси Криштиану Роналдудан устун қўйди.

“Менинг “Ливерпуль”дан кейинги севимли клубим бу “Барселона”. Бу жамоа ҳам “Ливерпуль”дек қадрли. Мен ҳеч қачон жамоамни алмаштириш ҳақида ўйламаганман. Мен “Ливерпуль”ни яхши кўраман ва доимо уни қўллаб-қувватлайман. Менга клуб, шаҳар ва мухлислар жуда ёқади.

Ким зўр - Месси ёки Роналду? Мен учун Месси”, - дейди англиялик футболчи.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)