"Ливерпуль" ярим ҳимоячиси Жоржиньо Вейналдум фаолиятини "Барселона"да давом эттирадиган бўлди.

The Sunday Times нашрининг хабар беришича, каталонияликлар 30 ёшли голландиялик футболчи билан келишувга эришган. Вейналдумнинг мерсисайдликлар билан амалдаги шартномаси ёзда ўз ниҳоясига етади ва шу тариқа, у "Барселона"га эркин агент сифатида текинга кўчиб ўтади.

Жоржиньо Вейналдум жорий мавсум "Ливерпуль" сафида жами 40 та ўйинда майдонга тушди ва 3 та гол уришга эришди. У бунгача "Фейеноорд", ПСВ ва "Ньюкасл" клубларида тўп сурган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар