"Ливерпуль" "Челси"нинг рекордини такрорлай олмади
Бунга "Бёрнли" тўсқинлик қилди.
Хабарингиз бор, “Ливерпуль” кеча АПЛнинг 18-турида ўз майдонида “Бёрнли”га 0:1 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.
Эътиборлиси, шу тариқа мерсисайдликларнинг 68 та ўйиндан буён давом этиб келган ўз майдонида мағлуб бўлмаслик серияси барҳам топди. “Ливерпуль” сўнгги бор “Энфилд”да 4 йил олдин мағлуб бўлган эди.
Шу тариқа “Ливерпуль”га “Челси”нинг рекордини такрорлаш насиб этмади. “Аристократлар” кетма-кет 86 та ўйинда ўз майдонида ютқазмаган.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)
Фикрлар