АПЛ 19-туридан ўрин олган учрашувда "Манчестер Юнайтед" "Ливерпуль" майдонига сафар қилди. Ўйин нурсиз дуранг билан якунланди.

Юрген Клопп шогирдлари ушбу баҳсда қаторасига 3-марта майдонни голсиз тарк этишга мажбур бўлди. Мерсисайдликлар бундан аввал, "Саутгемптон" (0:1) ҳамда "Ньюкасл" (0:0) дарвозасини ҳам ишғол эта олмаганди.

Бу 2005 йилнинг февраль-март ойларидан бери энг ёмон натижа ҳисобланади. Ўшанда "қизиллар" Рафа Бенитес қўл остида шундай "қуруқ серия"ни бошдан ўтказган. Энди "қизиллар" навбатдаги турда "Бёрнли"га қарши баҳс олиб боради. Ўйин 21 январда бўлиши режалаштирилган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)