Англия Премьер-лигасининг 31-тури доирасида "Ливерпуль" ўз уйида "Астон Вилла"ни қабул қилади. Ушбу саҳифа орқали ўйиннинг матнли трансляциясини кузатиб боришингиз мумкин. Учрашувнинг хавфли вазиятларини ўтказиб юбормаслик учун саҳифани янгилаб туриш тавсия этилади. 

Ливерпуль

  • Мохамед Салах 57'
  • Трент Александер-Арнолд 90'

Премьер-лига 31-тур

10/04/2021, 19:00

2
:
1
Тугади

Астон Вилла

  • Олли Уоткинс 43'

Стадион: Anfield 0 томошабин

Бош ҳакам: Paul Tierney

45'
90'

  • 90'

    Учрашув якунланди. Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб борди. 

  • 90+'

    "Астон Вилла" энди олдинга ташланишга мажбур бўлмоқда. Мезбонлар вақтдан ютишга ҳаракат қиляпти. 

  • 90+'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Трент-Александр Арнольд "Ливерпуль"ни қутқармоқда. Жарима майдони ташқарисидан берган зарбаси Мартинес учун қайтариб бўлмас йўналиш олди. 

  • 90+'

    Ўйиннинг асосий вақтига 5 дақиқа қўшиб берилди. 

  • 89'

    Озан Кабак ўрнига Жердан Шакири майдонга туширилди. 

  • 85'

    Олли Уоткинс фол ишлатди ва сариқ карточка олди. 

  • 82'

    Трезеге ўйинни давом эттира олмади. Жейкоб Ремзи унинг ўрнига майдонга туширилди. 

  • 79'

    Трезеге майдонда ётибди. Шифокорлар унга ёрдам беришга етиб келди. 

  • 75'

    Фирмино ўрнига Мане майдонга тушди. 

  • 74'

    Робертсон огоҳлантирилди. 

  • 73'

    Таргетт сариқ карточка ишлаб олди. 

  • 72'

    Тайрон Мингсга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. 

  • 71'

    Тьяго Алькантара Жеймс Милнер ўрнида ҳаракат қилади. 

  • 69'

    Эль-Гази ўрнига Траоре ўйинни давом эттиради. 

  • 67'

    Накамба ўрнига Баркли майдонга тушди. 

  • 66'

    Милнер сариқ карточка ишлаб олди. 

  • 62'

    Эндрю Робертсон жарима майдонига хавфли узатма амалга оширди. Ҳимоячилар ўз ўрнида. 

  • 57'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Салаҳ барибир гол урмоқда. Ҳисоб тенглашди. 

  • 55'

    Мерсисайдликларнинг бир нечта узатмаси ҳимоячилар томонидан қайтарилди. 

  • 52'

    "Ливерпуль" штур уюштиришда давом этмоқда. 

  • 49'

    Дуглас Луис сариқ карточка ишлаб олди. 

  • 47'

    Роберто Фирминонинг узатмасини ҳимоячи қайтариб қолишга эришди. 

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди. 

  • 45'

    Танаффус. 

  • 45+'

    ГОООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!!! Фирмино мувозанатни тиклади. Тайм сўнгида бразилиялик футболчи жуда муҳим голни урди. Йўқ... Шошманг. Ҳакам ВАРни кўргач, голни бекор қилди. Офсайд. 

  • 45+'

    Биринчи таймга 3 дақиқа қўшиб берилди. 

  • 44'

    ГООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Олли Уоткинс - "Ливерпуль"нинг қўрқинчли туши. У яна гол урмоқда. 

  • 41'

    Ўйин майдон марказида кечмоқда. 

  • 38'

    Жотанинг зарбасини Мартинес қийинчилик билан қайтара олди. 

  • 37'

    Фирминонинг узатмасидан сўнг, Салаҳда яхши вазият пайдо бўлди. Зарба ноаниқ. 

  • 36'

    Робертсоннинг узоқ масофадан йўллаган узатмаси ҳеч бир футболчига насиб этмади. 

  • 32'

    Арнольднинг бурчакдан узатган тўпини Жота боши билан дарвозага йўллади. Бироз юқоридан ўтиб кетди. 

  • 31'

    Жон МакГин ўз яриммайдонида рақибга нисбатан қоидани бузди. "Ливерпуль" жарима зарбаси амалга оширади. 

  • 27'

    Дуглас Луис тиббий ёрдам қабул қилиб олди. 

  • 25'

    Эзри Конса қўпол ҳаракати учун сариқ карточка ишлаб олди. 

  • 23'

    Фабиньо майдон марказида қоидани бузди. 

  • 21'

    Диогу Жота жарима майдони ичида ажойиб пас қабул қилиб олди. Зарба анча юқоридан ўтиб кетди. 

  • 18'

    Уоткнис офсайдда қолиб кетди. 

  • 17'

    Фирмино жарима майдони ичига ёриб киришга уруниб кўрди. Аммо тўп ҳимоячилар томонидан олиб қўйилди. 

  • 14'

    Салаҳ жуда қулай имкониятдан фойдалана олмади. Зарба ноаниқ кетди. 

  • 12'

    Арнольднинг бурчак узатмаси ўтмади. 

  • 9'

    "Ливерпуль" позицион ҳужумда ўйнаяпти. 

  • 6'

    Эндрю Робертсон бурчак тўпини тезкорлик билан ўйинга киритиб юборди. 

  • 5'

    Илк хавфли вазият мезбонларда. Салаҳ жарима майдони ичида зарба бериш имкониятига эга бўлди. Мартинесдан ажойиб сейв. 

  • 1'

    Ўйин бошланди. 

  • 0'

    Жамоалар майдонга тушиб келмоқдалар. 

  • 0'

    Пол Тирни бугунги баҳсда ҳакамлик қилади. 

  • 0'

    "Энфильд" Бирмингемдаги 2:7 учун ўч олиш учун шай ҳолатда! Футболчилар-чи?

  • 0'

    Ассалому алайкум, азиз футбол мухлислари. АПЛ 31-тури доирасидаги "Ливерпуль" - "Астон Вилла" баҳсининг матнли трансляциясини бошлаймиз. Бугунги ўйинни Абдулвосид Валихонов матнли тарзда сизларнинг эътиборингизга ҳавола этади. 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар