Лига-1. Икардининг голи ПСЖга ғалаба келтирди

Амалдаги чемпион - ПСЖ бу тур сафарда "Брест"га қарши баҳс олиб борди ва 2:1 ҳисобида рақибдан устун келди. 39-дақиқада Анхель Ди Мария ҳисобни очган бўлса, 72-дақиқада Самуэль Грандсир мувозанатни тиклади.

Учрашув асосий вақти тугашига 5 дақиқа қолганида эса Мауро Икарди гол киритиб, парижликларга ғалаба келтирди. Бугунги муваффақият натижасида Томас Тухель шогирдлари ҳисобидаги очколар сони 30 тага етди ва жамоа турнир жадвалида пешқадамлигини мустаҳкамлаб олди.

"Брест" эса 17 очко билан 9-поғонани эгаллаб турибди.

Брест

  • Самуэль Грандсир 72'

Лига 1 13-тур

09/11/2019, 21:30

1
:
2
Тугади

ПСЖ

  • Анхель Ди Мария 39'
  • Мауро Икарди 85'

Стадион: Stade Francis le Ble 15144 томошабин

Бош ҳакам: Mikael Lesage

45'
90'