“Лилль” клуби ярим ҳимоячиси Бубакари Сумаре фаолиятини “Лестер”да давом эттириши мумкин.

RMC Sport тарқатган хабарга қараганда, 22 ёшли футболчининг трансфери “тулкилар”га бонусларсиз тахминан 23 миллион еврога тушади.  Сумаре янги ҳафтада Англияга келади ва “Лестер” сафида тиббий кўрикдан ўтади. У клуб билан 5 йиллик шартнома имзолаши кутилмоқда.

Сумаре “Лилль” сафига 2017 йилда келиб қўшилган. Бунгача у ПСЖнинг ёшлар жамоасида ўйнаган.

Бубакари якунланган мавсум “Лилль” сафида 32 та ўйинда майдонга тушди. Якунда унинг жамоаси Франция чемпионлигини қўлга киритди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию