Польша Премьер-Лигаси 19-туридан ўрин олган "Гурник" Забже - "Легия" учрашуви ўз ниҳоясига етди. Унда ҳамюртимиз Жасур Яхшибоев тўп сурувчи "Легия" клуби ғалабани қўлга киритди.

Дастлаб, 4-дақиқада меҳмонлар ҳисобни очган бўлса, 45+2-дақиқада "Гурник" аъзолари пенальтидан ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлишди. Тенгма-тенг курашларга бой ўтган учрашувнинг 82-дақиқасида захирадан майдонга тушган Костож гол уриб, жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди ва жамоасига ғалаба олиб келди. 

Шу тариқа, навбатдаги ғалабасини қўлга киритган варшаваликлар ўз очколари сонини 39 тага етказиб олди ва пешқадамликни мустаҳкамлаб олди. "Гурник"да эса очколар сони 27 та бўлиб, айни дамда турнир жадвалида 5-ўринни банд қилиб туришибди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)