Эртага Польша Экстракласаси 19-тури доирасида "Легия" жамоаси сафарда "Гурник" клуби меҳмони бўлади. Варшаваликлар устози Чеслав Михневич бўлажак учрашув олдидан Жасур Яхшибоевнинг ҳолати ҳақида айтиб ўтди.

"Яхшибоевнинг кайфияти? Кундан кунга яхшиланиб бормоқда, аммо мен унда бир қатор муаммоларни кўряпман. Ҳозирги кунда Жасур ўйинни илк дақиқалардан бошлай олмайди. Эҳтимол, кейинги ўйинлардан бошлар. Аввал таъкидлаганимдек, янги футболчилар қаттиқ меҳнат қилишлари керак", - деди Михневич.

Маълумот учун, "Гурник" ва "Легия" жамоалари ўртасидаги ўйин 27 февраль, шанба куни Тошкент вақти билан соат 00:00 да старт олади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)