Легионерларимиз учун муҳим кун

Россия Миллий футбол лигасида 24-тур ўйинлари ўтказилади.

Вагиз Галиулин сардорлигидаги “Нефтехимик” ўз майдонида мусобақа пешқадами “Нижний Новгород” жамоасини қабул қилади. Бу ўйин турнинг марказий учрашуви сифатида эътироф этилмоқда.

“Нефтехимик” нижний новгородликлар учун ўта ноқулай рақиб ҳисобланади. Галиулин жамоаси икки йилдан бери “Нижний Новгород”ни сафар учрашувида мағлубиятга учратиб келмоқда. Бу давр мобайнида “Нижний Новгород” ўз майдонида фақатгина “Чайка”дан бир мартагина енгилган эди.

Бугун бўладиган беллашув ҳам кескин ва муросасиз ўтиши кутиляпти. Бунгача чемпионатда кетма-кет тўртта учрашувда мағлубиятга учраган “Нефтехимик” мусобақа етакчисини мағлуб этиб, мухлислари олдида ўзини оқлаб қолиши керак. Нижнекаменсклик футболчилар “Велес”, “СКА-Хабаровск”, “Оренбург” ва “Енисей”га имкониятни бой берганидан кейин пешқадамлар сафини тарк этиб, мусобақа жадвалида еттинчи ўринга тушиб қолди.

Жорий мавсумда “Нефтехимик” етакчисига айланган Вагиз Галиулик жами 20 та учрашувда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини уч маротаба аниқ нишонга олди. Асосан захирадан ўйинга қўшилаётган ёш ярим ҳимоячи Бобир Давлатов эса ўнта учрашувда тўп тепди.

bf9e7f1d1b07244b_1

Вагиз Галиулин ва Бобир Давлатов жамоасининг “Нижний Новгород”га қарши учрашуви  Тошкент вақти билан 16:00 да бошланади.  Бу жамоаларнинг биринчи даврадаги ўйинида “Нефтехимик” ҳимоячи Лев Потаповнинг ягона голи эвазига сафардан уч очко билан қайтган.

Миллий футбол лигасида тўп сураётган футболчилар орасида энг кўп совринга эга бўлган Виталий Денисовнинг “Томь” жамоаси Сибирь дербисида “Иртиш” билан куч синашади. Ҳар икки жамоа аутсайдерлар қаторидан жой олган ва лигада қолиш учун жон жаҳди билан курашмоқда.

Виталий Денисов ўтган турда Москвада “Спартак-2” жамоасига қарши ўтказилган учрашувда ўйин қаҳрамонига айланган эди. Унинг аутдан отган тўпини ушлаб қолишга уринган рақиб дарвозабони, тўп билан бирга дарвоза ичига йиқилган ва бу автогол сифатида қайд этилганди.

Антиқа гол киритилишига сабабчи бўлган Виталий Денисов эса, биринчи бўлим ўрталарида ноқулай йиқилиши оқибатида жароҳат олди. Маълумотларга қараганда, футболчимиз  бугунги учрашувда жамоасига ёрдам бера олмайди.

- “Спартак-2” қарши ўйин “Томь” учун муваффақиятли билан бўлган эди. Энди жароҳат олган Виталий Денисов, Денис Талалай ва Илья Зуев жамоасига ердам бера олмайди. Денисов – катта йўқотиш, - деб ёзмоқда news.sportbox.ru сайтди.

Виталий Денисов ёзги трансферлар мавсумининг охирида “Томь” билан мавсум охирига қадар давом этадиган битим тузган эди. Ўзбекистонлик тажрибали ҳимоячи шу кунга қадар томскликлар таркибида саккизта учрашувда майдонга тушди.  

4a4f_242033_1

“Томь” айни пайтда 17 очко билан охиридан битта олдин – 21-поғонани эгаллаб турибди. Бугунги рақиб – 18 очко жамғарган “Иртиш” 19-ўриндан бормоқда. Демак, ҳақиқий аутсайдерлар баҳси Тошкент вақти билан 18:00 бошланади. Бу жамоаларнинг биринчи учрашувида 1:1 ҳисобида дуранг натижа қайд этилган эди. 

“Барселона” Маскеранони футболга қайтармоқчи

“Арсенал”га янги футболчи келади

ПСЖ ўйинга тайёр бўлмаган Неймарни майдонга туширмоқчи

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)